Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гарвард АҚШдаги энг бой университетга айланади

A A A
Гарвард АҚШдаги энг бой университетга айланади

Гарвард университети National Association of College and University Business Officers ҳамда Commonfund Institute томонидан тузилган АҚШнинг энг бой университетлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Forbes журнали маълумотларига кўра, Гарварднинг жамғарма фонди деярли 49,5 миллиард долларни ташкил қилган.

Иккинчи ўринда, бир оз ортда қолиш билан, қарийб 45 миллиард доллар жамғармаси билан Техас университети турибди. Таъкидланишича, Гарвардда Техас университетидан тахминан 10 баробар кам талабалар бор.

Энг бой таълим муассасалари бешлигига Ел (40,7 миллиард доллар), Стенфорд (36,5 миллиард доллар) ва Принстон (34,1 миллиард доллар) университетлари ҳам кирди.

Ушбу рейтинг 1974 йилдан бери ҳар йили тузилади, деб ёзади журнал. Ҳаммаси бўлиб, рейтинг АҚШнинг 688 та коллеж ва университетини ўз ичига олади.

Киритилди: 10:30 16.02.2024. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!