Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Гаров мулки кредит қарзи эвазига банкга топширилди

Гаров мулки кредит қарзи эвазига банкга топширилди

Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 2024 йил 22-октябрдаги қарорига асосан АТ “Халқ банки” фойдасига қарздор Б.И ва бошқалардан 734,4 млн. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Ховос тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида гаров мулки ҳисобланган, Ховос тумани "Истиқлол" маҳалласида жойлашган уй-жой хатланиб, 821,2 млн. сўм бошланғич нарҳда аукцион савдосига қўйилган.

МИБ Ховос тумани бўлими Давлат ижрочиси Ботиржон Тағаев хабарига кўра, мазкур гаров мулки ўтказилган аукцион савдоларида сотилмаганлиги сабабли, 10 фоиз арзонлаштирилган 739,1 млн. сўм нарҳда кредит қарздорлиги эвазига ундирувчи АТ “Халқ банки” балансига топширилган.

Киритилди: 20:04 03.04.2025. Ўқилди: 914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!