Гиёҳванд моддалар назорати бўйича халқаро қўмита маълумотига кўра, ғарблик кексалар орасида гиёҳвандлик тобора кенг ёйилмоқда.
Масалан, Австралияда 2007-2016 йилларда 50-60 ёш оралиғида бўлганлар ва 60 ёшдан катталар ўртасида гиёҳвандлар сони 60-70 фоиз ортган. АҚШда эса йигирма йил ичида – 1996 йилдан 2016 йилгача 50 ёшдан катта бангилар сони 1 миллондан 11 миллиондан етган.
Тадқиқотда аниқланишича, бир қатор Ғарбий Европа давлатлари, жумладан, Франция, Германия, Испания ва Британия кексалари асосан наша истеъмол қилади. Умуман, дунёда 2012 йилдан 2019 йилгача 65 ёш ва ундан катталар орасида наша истеъмоли 1,2 фоиздан 5,1 фоизга ўсган. Кўпгина қариялар бошқа гиёҳванд моддалар, масалан, опий ва кокаин ҳам истеъмол қилар экан.
Гиёҳванд моддалар назорати бўйича халқаро қўмитанинг таъкидлашича, кексалар орасида гиёвандлик оқибатида ўлим ҳолатлари ҳам ортмоқда. Қўмита Ғарб давлатлари ҳукуматларини кекса бангилар муаммосига эътибор қаратишни сўрамоқда.