Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар Европа дипломатларига ҳужум қилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар Европа дипломатларига ҳужум қилди

Ғарбий Соҳилдаги Фаластин қишлоғига ташриф буюрган европалик дипломатлар колоннасига ниқоб таққан исроиллик кўчманчилар ҳужум қилди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.

Ҳужум оқибатида Франция, Бельгия ва Польша вакилларига тегишли автомобилларга зарар етказилди. Шунингдек, Франциянинг Олне-Эмери шаҳри мэри, 78 ёшли Бернар Боду ҳам жароҳат олди.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Исроил ҳукуматидан «жиноий зўравонлик»нинг олдини олишни талаб қилди. У масъулларни ҳибсга олиш ва жавобгарликка тортишга, шунингдек, халқаро ҳуқуққа мувофиқ тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ҳам воқеани кўчманчилар томонидан содир этилган «жиддий зўравонлик ҳаракати» деб атади.

Бундан бир кун аввал эса исроиллик кўчманчилар The Washington Post газетаси журналисти Хейди Левинни ҳам калтаклаган. Журналист ўша пайтда зайтун ҳосилини йиғиш жараёнини тасвирга олаётган эди.

Киритилди: Бугун 08:18. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!