Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашича, Ғарбда ҳеч ким Украина халқи манфаати учун Украинага сармоя киритмайди, фақат Россия можародан кейин мамлакатни тиклашга ёрдам беради, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ҳеч ким Украина халқи манфаати учун Украинага сармоя киритмайди. Ҳа, қаердадир конларни, иқтисодиётнинг фойдали қисмларини трансмиллий компаниялар, табиийки Америка, Европа... ўзига олиши мумкин. Аммо мамлакатни қайта тиклашда – фақат Россия қолади. Лекин энг муҳими, Украина халқининг 75 фоизи мамлакатни тиклаши ва улар сафарбар қилиниши керак”, деди у.