Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Ғарбда Россияга зарба бериш тўғрисидаги қарор «аллақачон қабул қилинган», деди BRICS медиа саммити чоғида.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва Буюк Британия «Украина атрофидаги вазиятни заиф назорат қилинадиган кескинлашув босқичига олиб бормоқда».
Россия Федерациясидан Ғарбга кескинлашув хавфи ҳақида оғзаки сигналлар ҳеч қандай таъсир кўрсатмаяпти, яъни сигнализация характерини ўзгартириш керак. Россия мухолифларининг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти уларнинг масъулиятсиз ҳаракатлари оқибатлари қанчалик оғирлигини ўйлаб кўриши керак”, — деди Рябков.