Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғарб Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Украинага топширишга иккиланяптими?

Ғарб Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Украинага топширишга иккиланяптими?

The New York Times Ғарб Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Украинага топширишга иккиланаётгани сабабларини санаб ўтди.

Ўтган ой Киевга қилган ташрифидан сўнг Ғазначилик вазири Жанет Еллен жиддий ҳуқуқий тўсиқлар ҳақида яна бир бор огоҳлантирди. Швейцария ҳукумати эса банклардан Россиянинг хусусий активларини мусодара қилиш Швейцария Конституциясини, шунингдек, халқаро шартномаларни бузишини айтди.

«Ҳуқуқий мунозара»дан ташқари, америкаликлар долларга бўлган ишончни сусайтиришдан қўрқишади.

«Бошқа давлатлар мусодара қилинишидан қўрқиб, АҚШ банкларида пул сақлаш ёки сармоя киритиш истагини йўқотиши мумкин», дейилади мақолада.

Кейинги ташвиш шундаки, бундай ҳажмнинг мусодара қилиниши, агар халқаро низо юзага келса, бошқа мамлакатларда жойлашган Америка ва Европа активларини экспроприация қилиш хавфига дучор қилиши мумкин.

Киритилди: 19:05 25.03.2023. Ўқилди: 1607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!