Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ғарб мамлакатлари ўз элчихоналарини Киевдан Польшага кўчиришга тайёргарлик кўрмоқда

Ғарб мамлакатлари ўз элчихоналарини Киевдан Польшага кўчиришга тайёргарлик кўрмоқда

Ғарб мамлакатлари Киевда вазият янада кескинлашган тақдирда ўз элчихоналарини Украинадан ташқарига кўчиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар берди.

"Икки юқори лавозимли дипломат шахсий равишда ўз элчихоналарини Лвов ёки шарқий Полшага кўчиришни ўз ичига олган фавқулодда вазиятлар режалари ишлаб чиқилаётганини айтишди", дейилади мақолада.

Газета манбаларидан бири шаҳардаги вазият "тезлик билан ёмонлашиб бораётганини" таъкидлади. Шу билан бирга, Ғарб вакиллари расман Киевда одатдагидек ишлашни давом эттириш ниятини эълон қилишди.

Аввалроқ, 2 октябрь куни Киев аҳолиси Днепр дарёси устидаги асосий кўприклар - Пивденнйи, Метро ва Патон кўприклари ёпилгандан сўнг транспорт инқирози туфайли шаҳарни оммавий равишда тарк этаётгани маълум бўлди.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!