Ғарб давлатлари Украинадаги элчихоналарини Киевдан Львовга ёки Польшага кўчириши мумкин.
The Guardian газетаси дипломатларга таяниб хабар беришича, улар жамоатчилик олдида Украинада қолиш нияти борлигини таъкидламоқда. Бундан мақсад мамлакат ташлаб қўйилаётгандек таассурот пайдо бўлишининг олдини олишдир.
"Бироқ ёпиқ тарзда элчихоналарни Львовга ёки Польша шарқига кўчириш бўйича захира режалар ишлаб чиқилмоқда", — дейилади хабарда.
Манбага кўра, бундай режалар Россия хорижий дипломатик ваколатхоналарни атайлаб нишонга ола бошлаган тақдирда қўлланилиши мумкин.