Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Ғарб давлатлари ва Украина Россиянинг ракета захиралари тугаб бораётганига ишонишган эди, бироқ"

"Ғарб давлатлари ва Украина Россиянинг ракета захиралари тугаб бораётганига ишонишган эди, бироқ"

"Ғарб давлатлари ва Украина Россиянинг ракета захиралари тугаб бораётганига ишонишган эди, бироқ сўнгги кенг кўламли ҳужум бу тахминларни шубҳа остига қўйди", деб ёзади The New York Times.

Газетанинг таъкидлашича, Россиянинг кенг кўламли ракета ҳужумларини уюштиришда давом этиши бир неча асосларга эга бўлиши мумкин: Россия Эрон ва Шимолий Кореядан ракета ва дронлар сотиб олган бўлиши мумкин ёки Россия мудофаани сафарбар қилиш ва корхоналарни узлуксиз ишлатиш орқали кўп сонли ракеталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга муваффақ бўлган бўлиши эҳтимоли бор. Яна бир тахминга кўра, Россия НАТО билан зиддият юзага келган тақдирда фойдаланиш учун аввалдан ракеталарнинг катта захираларини яратиши мумкин эди. Бундан ташқари, нашрнинг ёзишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари ҳам ердаги нишонларга ҳужум қилиш учун ишлатилмоқда.

The New York Times бу тахминлар учун аниқ далиллар келтирмади. Россиянинг Эрон ва Шимолий Кореядан қурол сотиб олгани ҳақидаги айбловлар Россия расмийлари томонидан бир неча бор рад этилган.

Киритилди: 09:51 19.11.2022. Ўқилди: 7900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!