Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғалла мавсуми учун 4 млн тоннадан ортиқ дон сақлаш сиғимига эга корхоналар рўйхати шакллантирилди

Ғалла мавсуми учун 4 млн тоннадан ортиқ дон сақлаш сиғимига эга корхоналар рўйхати шакллантирилди

Ғалла мавсуми учун 4 млн тоннадан ортиқ дон сақлаш сиғимига эга корхоналар рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди, деб ёзмоқда “Расмий хабарлар” канали.

Қайд этилишича, инспекция томонидан “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги президент қарори ижроси бўйича республика ҳудудлардаги буғдойни сақлашга мос, ёпиқ сиғимларга эга дон қабул қилувчи хўжалик юритувчи субъектлари белгиланган талаблар асосида ўрганилган.

Ўрганиш натижасига кўра, 4 млн тоннадан ортиқ дон сақлаш сиғимига эга корхоналар рўйхати шакллантирилди. Тегишли ташкилот ва идораларга соҳада ҳуқуқбузарликлар олдини олиш юзасидан 28 мингдан зиёд огоҳлантирувлар ва 1 793та тақдимномалар киритилди. Яна 847та ҳолатда материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун судларга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-апрель ойларида жойларда 16 минг 162 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари давлат рўйхатига олиниб, трактор ва бошқа ўзиюрар техникаларга 11 минг 741 дона давлат рақам белгиси, 25 минг 469 дона техник паспорт, қишлоқ хўжалиги машина ва агрегатларига 6 минг 978 дона техник гувоҳнома берилган ҳамда 78 минг 953 дона техникалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилган.

Киритилди: 22:14 21.05.2022. Ўқилди: 2659 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!