«Галатасарой» Туркия Суперлигасининг 9-турида ўз майдонида «Фенербахче»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ якуний ҳакам ҳуштагидан сўнг майдонда муштлашув содир бўлди.
Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълум қилинишича, можаро «Фенербахче» футболчиси Арчи Браун ва «Галатасарой» ҳимоячиси Абдулкерим Бардакчи ўртасидаги баҳсдан бошланган. Кейинчалик оғзаки тортишув жисмоний тўқнашувга айланган.
Воқеага аралашган полиция ходимлари футболчиларни ажратиб, вазиятни тинчлантиришга ёрдам берган.
Ҳодиса натижасида ҳар икки футболчи ҳам спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун қизил карточка билан жазоланган.