Гаитида бандитлар гуруҳи жодугарликда айбланган 100 дан ортиқ одамни ўлдирди.
Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қотилликда тўда бошлиғи Миканор Алтес айбланмоқда, жиноятлар эса унинг ўғли касал бўлиб, кейинчалик вафот этганидан кейин содир этилган.
"Икки инсон ҳуқуқлари ташкилоти Алтес вуду диний етакчилари ва жамоадаги қарияларни жодугарликда ва унинг ўғлига зарар етказишда айблаганини маълум қилди," - дейилади мақолада.
БМТ маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 184 нафарга етиши мумкин. Уларнинг аксарияти 60 ёшдан 80 ёшгача бўлган. Ўлдирилганларнинг аниқ сони номаълум, чунки жиноятлар тўдалар томонидан назорат қилинадиган ва полиция ва ҳукуматга етиб бормайдиган ҳудудларда содир бўлган.