Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

G7 Эронни МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилишга чақирди

G7 Эронни МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилишга чақирди

“Катта еттилик” (G7) мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Эронни атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан ядро дастури бўйича ҳамкорликни қайта тиклашга чақирди, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

“Биз Эрон ядро дастури бўйича кенг қамровли, текширилиши мумкин бўлган ва мустаҳкам келишувга олиб келадиган музокараларни қайта бошлаш тарафдоримиз”, – дейилади дипломатик идоралар раҳбарларининг қўшма баёнотида.

Вазирлар барча томонларни “минтақавий беқарорликни кучайтириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга” чақирди.

Шунингдек, Эрон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг аъзоси бўлиб қолиши кераклиги қайд этилди.

G7 ташқи ишлар вазирлари Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқладилар.

“Биз Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни сақлаш тарафдори эканимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, – дейилади баёнотда.

Киритилди: 22:45 03.07.2025. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!