Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

G20 саммити: 22 саҳифалик ҳужжатнинг якуний матнида Украина бир марта тилга олинди

G20 саммити: 22 саҳифалик ҳужжатнинг якуний матнида Украина бир марта тилга олинди

Рио-де-Жанейрода якунланган G20 саммитида давлат етакчилари қўшма баёнот қабул қилиб, унда Украинада "кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик" ўрнатишга чақиришди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Шу билан бирга, худди аввалги йиғилишда бўлгани каби, дунёнинг 20 та йирик давлати раҳбарлари Россиянинг Украинага бостириб киришини тўғридан-тўғри қораламади.

22 саҳифалик ҳужжатнинг якуний матнида Украина бир марта тилга олинди. Ўтган йили Деҳлида бўлиб ўтган саммит декларациясида бўлгани каби, Россиянинг ҳақида бир марта ҳам қайд этилмаган.

"Биз БМТ Низомининг барча мақсад ва тамойилларига мувофиқ халқлар ўртасида тинч, дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликни қўллаб-қувватлашга қаратилган барча тегишли ва зарур конструктив ташаббусларни олқишлаймиз", дейилади баёнотнинг тўққизинчи бандида.

Киритилди: Бугун 16:22. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!