Бразилияда бўлиб ўтаётган G20 йиғилишининг етакчилари якуний баёнот билан чиқишди, у Украинада тинчлик ўрнатишга чақиради, лекин Россияни босқинчи сифатида тилга олмайди.
Унда лидерлар «глобал озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги, таъминот занжирлари, макромолиявий барқарорлик, инфляция ва ўсиш билан боғлиқ инсоният азоблари ва урушнинг салбий қўшимча таъсирини таъкидлашни» хоҳлашларини айтди.
«Биз кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликни қўллаб-қувватловчи, халқлар ўртасида тинч, дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган БМТ Низомининг барча мақсад ва тамойилларини қўллаб-қувватловчи барча тегишли ва конструктив ташаббусларни олқишлаймиз», — дейилади баёнотда.
Баёнот Бразилия президенти Луиз Инациу Лула да Силванинг Бразилиянинг ўнлаб йиллар давомида қўшилмаслик тамойилини қўллаб-қувватлаш ниятини акс эттиради.
2023 йил январида лавозимга киришганидан бери у тез-тез Россия, НАТО ва Украина можарода айбдор, деган фикрни билдирган.