Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ФВВ Қашқадарё адирликларидаги ёнғин бўйича маълумот берди

ФВВ Қашқадарё адирликларидаги ёнғин бўйича маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда "Китоб перевалда ўта катта ёнғин бўляпти, оловни мана 3 кундан бери жиловлаб бўлмаяпти" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 4 июль соат 12:08 да Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, "Қайнар" МФЙ ҳудудидаги қир, адирликларда қуруқ ўтлар ёнганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:00 да етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 17:00 да ўчирилган.

Иккинчи холатда ёнғин 6 июль куни ушбу ҳудудда соат 00:20 да содир бўлган.

Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:44 да етиб бориб, ёнаётган қир, адирликлардаги ёнғин соат 00:50 да ўраб олинган ва соат 01:20 да ўчирилган.

Айтиш керакки ушбу ёнғин 3 кундан буён эмас, балки икки ҳил вақтда бошқа-бошқа кунларда содир бўлган.

Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролар, блогер ва ижтимоий тармоқ администраторларидан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида, нотўғри маълумот тарқатмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қолади.

Киритилди: 16:15 06.07.2025. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!