Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

ФВВ аҳолини ис гази оқибатларидан огоҳлантирмоқда

ФВВ аҳолини ис гази оқибатларидан огоҳлантирмоқда

Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин.

ФВВ бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида фуқаролардан газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилишни сўрамоқда.

Хусусан:

  • қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик;
  • тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирмаслик;
  • ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланмаслик;
  • иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор бериш;
  • иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламаслик;
  • иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилиш;
  • газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилиш ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўймаслик;
  • агарда хонада газ ҳидини сезилса, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланмаслик, дарҳол хонани шамоллатиш ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар бериш.

«Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни кўнгилсиз ҳодисалардан сақлаган бўласиз», – дейилади вазирлик чақирувида.

Киритилди: 01:21 05.11.2024. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!