Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

ФВВ аҳолига сел хавфи юзага келганда қандай ҳаракатланиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди

ФВВ аҳолига сел хавфи юзага келганда қандай ҳаракатланиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига ёғингарчилик кучайиб, сел сув тошқинлари хавфи бўлганда зарур ҳаракатлар бўйича тавсиялар берди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, сел оқимларидан фақат қочиб қутилиш мумкин. Сел хавфи тўғрисида хабар эшитгандан сўнг дарҳол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда, хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини (бир неча дақиқадан 10-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим;

— сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баланд мосламалар устига чиқиш керак. Одатда сел 3-5 соат давом этиши мумкин;

— сел оқими ўтгандан сўнг девор ва устунларнинг ҳолатини, газ, электр ва сув таъминотининг созлигини текшириш зарур.

Киритилди: 11:20 27.10.2024. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!