Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

A A A
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 28,211-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:50 10.01.2025. Ўқилди: 1787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!