Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Футболда дарвозабонлар учун вақтни ушлаб туриш қоидаси ўзгармоқда

Футболда дарвозабонлар учун вақтни ушлаб туриш қоидаси ўзгармоқда

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб ўйин қоидаларига ўзгартишлар киритишини маълум қилди.

Энг асосий янгилик – дарвозабонларнинг тўпни қўлда ушлаб туриш вақтига оид қоида.

Янги қоидага кўра, дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан ортиқ ушлаб тура олмайди. Охирги 5 сонияни ҳакам қўл ишораси билан санаб боради.
Агар бу қоида бузилса, рақиб жамоа бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳозирги амалдаги қоидага кўра, дарвозабон тўпни 6 сониядан ортиқ ушлаб турса, рақиб жамоага эркин зарба берилади.

Бу ўзгариш дарвозабонларнинг вақтни чўзиш тактикасини чеклаш ва ўйинни тезлаштириш мақсадида жорий этилмоқда.

Киритилди: 01:01 02.03.2025. Ўқилди: 2238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!