Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэла билан дуранг ўйнади

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэла билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 март, сешанба оқшомида Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида венесуэлаликлар ҳужумни голга айлантирган ҳолда олдинга ўтиб олди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида яна бир қатор имкониятлар юзага келди. Танаффус арафасида Ўзбекистон терма жамоаси пенальти ишлаб олди, бироқ Жалолиддин Машарипов 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

67-дақиқада рақиб футболчилари Жан Фуэнтеснинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди.

Иккинчи бўлим охирлаб бораётган вақтда Жасур Яхшибоевга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин ҳакам яна пенальти тепилиши кераклигини қайд этди. Бу сафар жабрланувчининг ўзи пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Киритилди: 09:58 29.03.2023. Ўқилди: 1380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!