Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Футбол сиёсатчиларга эмас, халққа тегишли» — Эрон АҚШнинг ЖЧ-2026 борасидаги таклифига муносабат билдирди

«Футбол сиёсатчиларга эмас, халққа тегишли» — Эрон АҚШнинг ЖЧ-2026 борасидаги таклифига муносабат билдирди

Эроннинг Италиядаги элчихонаси ЖЧ-2026 мусобақасида Эрон терма жамоасини бошқа жамоага алмаштириш ғоясини кескин танқид қилди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Паоло Дзамполли Эрон терма жамоасини Италия билан алмаштириш таклифини илгари сурган эди. АҚШ ва Исроил билан бўлаётган уруш сабабли Эроннинг турнирдаги иштироки борасида мавҳумлик сақланиб қолмоқда.

«Футбол сиёсатчиларга эмас, халққа тегишли. Италия футболдаги буюклигига сиёсий беқарорлик туфайли эмас, балки майдонда эришган.

Эронни Жаҳон чемпионати иштирокчилари сафидан чиқариб ташлашга бўлган уриниш фақатгина АҚШнинг «маънавий инқирозини» кўрсатади. Улар ҳатто майдондаги ўн бир нафар эронликларнинг борлигидан ҳам қўрқишмоқда», — дейилади элчихона хабарида.

Киритилди: Бугун 19:21. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!