Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фуқароларни розилигисиз тасвирга олиш тақиқланади

Фуқароларни розилигисиз тасвирга олиш тақиқланади

Олий Мажлис депутатлари фуқароларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқини муҳофаза қилишга қаратилган қонунни қабул қилди.

Қонунга кўра, шахсни суратга олиш ёки унинг тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги шарт. Бунда:
🔹 16 ёшга тўлмаган болалар ҳолатида розилик уларнинг ота-онаси ёки васийси томонидан берилиши лозим;
🔹 Видеокамера ўрнатиш мумкин бўлмаган жойлар ҳам аниқ белгиланди — масалан, кийим алмаштириш хоналари ва ҳожатхоналарда;
🔹 Жамоат жойларида видеокузатув ўрнатилганда, бу ҳақда кўриниб турадиган огоҳлантирув белгиси бўлиши керак.

📘 Депутатлар таъкидлашича, қонун фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини мустаҳкамлашга ва тасвир ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган.

Ҳужжат қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Киритилди: 16:15 08.10.2025. Ўқилди: 1134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!