Яқин йилларда Тошкент марказида янги боғ пайдо бўлади. У Tashkent City Халқаро бизнес марказининг юрагига айланади. Боғнинг функсионал моделини Россиянинг КБ Strelka компанияси ишлаб чиқмоқда.
3 июль куни 19:00 да лойиҳавий семинарда бўлажак боғ муҳокамаси бўлиб ўтади. Семинар мақсади — фаол ва уларга қандай боғ керак эканлигига қизиқувчи фуқаролар фикрларини тўплаш, шунингдек, лойиҳа босқичи, қолаверса боғни барпо этиш босқичи учун ўзига хос ғояларни таклиф этишга тайёр креатив инсонларни жалб қилиш.
Семинар ташкилотчилари — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, КБ Strelka ва Alpha Education.
Танловдан ўтиш учун анкетани тўлдириш ва унинг тасдиқланишини кутиш лозим. Иштирокчилар сони чекланган.
Манба: daryo.uz