Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманой туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Х. фуқаро Д.Б.дан 4 000 АҚШ долларини 38 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Олмалиқ шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.И. фуқаро Қ.Ш.га 3 200 АҚШ долларини 41,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.