Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Франциянинг янги элчиси ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Франциянинг янги элчиси ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Бугун, 4 сентябрь куни Франциянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Уалид Фук ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Хабарда Саидов Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мустаҳкам тарихий замин ва бой анъаналарга эга муносабатлар сўнгги йилларда юқори суръатлар билан ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этди.

«Бугунги кунда ҳамкорлик иқтисодиётдан тортиб маданиятгача бўлган барча соҳаларни қамраб олмоқда. Шу билан бирга, мавжуд салоҳият янада кенг бўлиб, уни тўлиқ рўёбга чиқариш учун дипломатларимизнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади», деб ёзган Бахтиёр Саидов.

Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Уалид Фукнинг Ўзбекистондаги фаолиятида юксак муваффақиятлар ва самарали меҳнат тилаган.

Киритилди: 14:59 04.09.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!