Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Франциянинг собиқ президенти Муаммар Каддафидан катта миқдорда пул олганликда айбланмоқда

Франциянинг собиқ президенти Муаммар Каддафидан катта миқдорда пул олганликда айбланмоқда

Парижда Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига қарши янги иш кўриб чиқилмоқда. У 2007 йилдаги сайловолди кампанияси учун Ливия президенти Муаммар Қаддафидан 50 миллион евро олганликда айбланмоқда.

Саркозига қўйилган айбловлар орасида пассив коррупция, сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштириш, давлат маблағларини талон-торож қилиш ва жиноий гуруҳда иштирок этиш мавжуд. Собиқ президентдан ташқари, яна 11 киши, шу жумладан уч нафар собиқ вазир ҳам судланмоқда.

Агар суд Саркозини айбдор деб топса, унга 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин. Собиқ президент Қаддафидан пул олгани ҳақидаги айбловларни рад этиб келади.

Бундан аввал Николя Саркози 2012 йилдаги президентлик сайловолди кампаниясида қонунда белгиланган лимит — 22,5 миллион евро ўрнига камида 42,8 миллион евро сарфлагани учун бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Киритилди: 22:54 06.01.2025. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!