Франциянинг давлат қарзи бўйича йиллик фоиз тўловлари яқин йилларда 100 миллиард еврога етиши мумкин.
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Француа Байру Жоурнал ду Диманче нашрига берган интервюсида маълум қилди .
"Мамлакатимиз 3-4 йил ичида бизни ҳалокатли вазиятга олиб келиши мумкин бўлган жуда таваккал йўлда бормоқда. Биргина қарзга хизмат кўрсатиш, яъни фоизларни тўлашнинг ўзи 100 миллиард еврога етиши мумкин. Бу таълим ва мудофаа бюджетларини бирлаштиришга тенг", - деди Байру.