Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Франциялик прокурорлар Ле Пенни қамоққа олишни талаб қилди

Франциялик прокурорлар Ле Пенни қамоққа олишни талаб қилди

Ўта ўнгчи “Миллий бирлик” партияси етакчиди Ле Пен ва партиянинг 20 дан ортиқ бошқа вакиллари Европа Иттифоқи маблағларини нотўғри ишлатишда айбланмоқда. Айбловга кўра, сиёсатчи "ноқонуний тизимни бошқарган" бўлиб, унда Европарламент аъзоларининг ёрдамчилари сифатида ишлаган ва бунинг учун маош олаётган одамлар аслида ё Ле Пеннинг ўзи ёки унинг партияси учун ишлаган. Умумий зарар деярли 7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Париж прокуратураси ушбу иш бовйича Марин Ле Пенни беш йилга озодликдан маҳрум қилишни ва ушбу муддат давомида давлат лавозимларида ишлашини тақиқлашни талаб қилди. Агар суд айбловларга рози бўлса, 56 ёшли Ле Пен 2027 йилда бўлиб ўтадиган Франция президентлиги сайловида иштирок эта олмайди. Бундан ташқари, прокурорлар партияни икки миллион евро жаримага тортиш кераклигини ҳам билдиришган.

Прокурорлар, ҳатто адвокатлар апелляция шикояти берган тақдирда ҳам, давлат лавозимида ишлашга қўйилган тақиқ дарҳол кучга киришини талаб қилди. Ле Пеннинг ўзи прокурорларни "французларни ўзлари хоҳлаган кишига овоз бериш имкониятидан маҳрум қилиш"да айблади.

"Мен ҳеч қандай қоидабузарлик ёки ноқонуний хатти-ҳаракатга йўл қўйганимни мутлақо ҳис қилмайман", — дея мумосабат билдирди Ле Пен.

Киритилди: 10:45 14.11.2024. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!