Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Франциядаги тартибсизликлар вақтида бир неча полиция машинаси ёниб кетди

Франциядаги тартибсизликлар вақтида бир неча полиция машинаси ёниб кетди

Франция ғарбидаги Сент-Солин коммунаси яқинидаги тартибсизликлар вақтида намойишчилар бир неча полиция машинасини ёқиб юборди.

Бу ҳақда BFMTV телеканали кадрларига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Намойишчилар қишлоқ хўжалиги учун суғориш ҳавзаларини яратишга қарши чиқди.

Қайд этилишича, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичларини фаол қўллаган, намойишчилар противониқоб ва дубулға кийиб, сув оқимларидан қалқон билан ўралиб, полицияга қарата петарда ва тупроқ бўлакларини улоқтирган.

Тўқнашувлар чоғида дала атрофида турган бир неча полиция машиналари ёнувчи аралашмаси бўлган бутилкалар ёрдамида ёқиб юборилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши ҳибсга олинган, тўқнашувлар давом этмоқда.

Киритилди: 18:33 25.03.2023. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!