300 дан ортиқ ўт ўчирувчилар Франция жанубидаги Шарқий Пиреней департаментидаги турар-жойларга хавф туғдирувчи ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.
Жума куни Meteo France метеорология хизмати Шарқий Пиреней департаментида ёнғин хавфи жуда юқори бўлганлиги сабабли қизил огоҳлантириш эълон қилди.
«300 дан ортиқ ўт ўчирувчилар турар-жой биноларига хавф солаётган аланга билан курашмоқда», — дейилади телеканал хабарида.