Францияда Париждаги Холокост ёдгорлигини таҳқирлашда гумон қилинган уч нафар Сербия фуқароси ҳибсга олинди.
Бу ҳақда терговга яқин манбага таяниб, BFMTV телеканали хабар берди.
"2 июнь, душанба куни Париждаги яҳудийлар жамоаси тез-тез ташриф буюрадиган бешта жойга яшил бўёқ қуйишда гумон қилинган серб миллатига мансуб уч эркак Антиб яқинида қўлга олинди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, воқеа 30 майдан 31 майга ўтар кечаси содир бўлган. Жиноятчилар Парижнинг тарихий кварталидаги Холокост ёдгорлиги, учта синагога ва кошер ресторанига яшил бўёқ қуйган.