Францияда мактаб ўқувчиларининг давом этаётган намойишлари билан боғлиқ ҳодисалар юзасидан полиция фаолиятини назорат қилувчи IGPN инспекцияси 24 та текширув бошлади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Намойишчиларга нисбатан полициянинг куч ишлатиши резина ўқлар ва махсус мосламалар орқали отиладиган тартибни сақлаш воситаларини тақиқлаш ҳақидаги чақириқларни янада кучайтирди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва БМТ экспертлари ушбу воситалардан фойдаланишни узоқ вақтдан бери танқид қилиб, улар инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши ва куч ишлатишнинг номутаносиб усулига айланиши мумкинлигидан огоҳлантириб келади.