Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Францияда TikTokнинг болалар ва ўсмирларга психологик таъсири ўрганилади

Францияда TikTokнинг болалар ва ўсмирларга психологик таъсири ўрганилади

Франция Миллий ассамблеяси TikTok ижтимоий медиа платформасининг болалар ва ўсмирларга психологик таъсирини ўрганиш бўйича комиссия тузишни маъқуллади.

Миллий ассамблеянинг умумий йиғилишида TikTokнинг болалар ва ўсмирларга таъсирини ўрганиш бўйича парламент комиссиясини тузиш таклифи муҳокама қилинди. Таклиф бир овоздан маъқулланди.

Парламент тадқиқот комиссияси олти ой давомида TikTok алгоритми ва платформанинг вояга етмаганларга психологик таъсирини ўрганади.

Парламентнинг 30 аъзосидан иборат комиссия, шунингдек, платформа муҳитида болалар ва ёшларни ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўришни аниқлайди.

Киритилди: 11:16 14.03.2025. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!