Францияда учувчи, беш нафар инструктор ва беш нафар амалиётчи ҳамшира бўлган самолёт қулаб тушиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЛъЭст Рéпублиcаин нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 28 июнь куни эрталаб соат 11 лар атрофида Нанси шаҳри чеккасида содир бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, аэропорт яқинида ҳалокатга учраган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва полициянинг катта кучлари етиб келган. Улар ҳудудда хавфсизлик коридори ўрнатган ва йўллар ёпилган.
Ҳалокатга учраган самолёт Германияда рўйхатдан ўтган Pilatus PC-6 ҳисобланади. Франция ички ишлар вазири Лоран Нунес ҳалокат жойига боришини маълум қилган. Авиаҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.