Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Францияда Лувр музейи чипталари билан фирибгарлик қилганликда айбланиб 9 киши ҳибсга олинди

Францияда Лувр музейи чипталари билан фирибгарлик қилганликда айбланиб 9 киши ҳибсга олинди

Францияда Лувр музейи чипталари билан фирибгарлик қилганликда айбланиб 9 киши ҳибсга олинди, етказилган зарар 10 миллион еврога баҳоланмоқда — Reuters.

Агентликнинг Париж прокуратурасига таяниб хабар беришича, ҳибсга олинганлар орасида музейнинг икки ходими, бир неча экскурсовод ва жиноий гуруҳнинг ташкилотчиси ҳисобланган шахс бор.

Тергов 2024 йил декабр ойида бошланган. Бунга музей ходимлари икки хитойлик экскурсоводнинг бир марталик чипталарни қайта-қайта ишлатиб, хитойлик туристлар гуруҳларини музейга олиб кираётгани билан боғлиқ гумонлар сабаб бўлган.

Бир йил ўтиб, полиция уюшган жиноий тармоқни аниқлади. Бу тармоқнинг иштирокчилари сўнгги ўн йил ичида кунига камида 20 та туристлар гуруҳини Луврга олиб кирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳибсга олинган музей ходимлари эса муайян пул эвазига бу ишга эътибор бермасдан, чипталарни текширмагани тахмин қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 16:37. Ўқилди: 186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!