Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Франция ва Италия Украинага SAMP-T ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беради

Франция ва Италия Украинага SAMP-T ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беради

Франция ва Италия шу йилнинг баҳорида Украинага SAMP-T-Mamba зенит-ракета комплексларини етказиб беради, деб ёзди Франция қуролли кучлари вазири Себастян Лекорну Твиттеръда.

Унга кўра, етказиб бериш Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто билан келишилган.

SAMP-T-Mamba - бу баллистик ва қанотли ракеталарни, шу жумладан радарга қарши ракеталарни, шунингдек, самолётларни йўқ қилиш учун мўлжалланган ўрта масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими.

У Aster 30 тутувчи ракеталаридан фойдаланади.

SAMP-T бир вақтнинг ўзида 16 хил ҳаво нишонларини ура олади. Икки ишга тушириш мосламаси жуда юқори тезликда ўқ отиш қобилиятига эга, барча ўқ-дориларини 10 сонияда қўйиб юборади.

Украина президенти Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэл Макрон ва Италия бош вазири Марио Драгидан октябрь ойи бошида Украинага SAMP-T етказиб беришни сўради.

Киритилди: 18:56 04.02.2023. Ўқилди: 2406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!