Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Россия қўшинлари томонидан қамал қилинган Мариуполдаги гуманитар ҳалокат кўлами халқаро ҳамжамиятнинг зудлик билан аралашувини талаб қилишини айтди.
Доҳадаги форумда у Мариуполдаги вазиятни Суриядаги Алеппо қамалига қиёслади, у ҳам Россия ва Сурия ҳукумат кучларининг операцияси давомида деярли бутунлай вайрон қилинган.
"Ҳарбий қамал — бу уруш олиб боришнинг даҳшатли усули, чунки тинч аҳоли қирғин қилинмоқда", — дея хулоса қилди у.