Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Франция Сурия билан дипломатик алоқаларни тикламоқчи

Франция Сурия билан дипломатик алоқаларни тикламоқчи

Франция Ташқи ишлар вазирлиги 2012 йилда дипломатик муносабатлар узилганидан кейин илк марта Сурияга тўртта дипломат юборишга қарор қилди. Бу ҳақида Radio France international хабар бермоқда.

Элчихонага келган дипломатлар ҳақида АFP мухбири хабар берди. Франция ТИВ раҳбари Жан-Ноэл Барро дипломатик алоқалардан мақсад Франциянинг Суриядаги «таъсирини қайтариш» ва «аҳолининг гуманитар эҳтиёжларини баҳолаш» эканлигини айтди. Ҳозирда Буюк Британия ва Германия ҳам янги ҳукуматлар билан муносабатларни нормаллаштиришни муҳокама қилмоқда.

Франция Сурия билан дипломатик муносабатларни 2012 йилда — мамлакатда фуқаролар уруши бошланганидан бир йил ўтиб узган, шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан Дамашқ элчихонасини ёпган эди. Шу билан бирга, Сурияда юзлаб француз фуқаролари бўлган ва ҳозир ҳам қолмоқда. Улар билан боғлиқ масалалар Руминия элчихонаси ва Франциянинг Байрутдаги дипломатик ваколатхонаси орқали ҳал қилинган.

Франция президенти Эммануэл Макрон Сурия президенти Башар Асад истеъфосини «варварлар давлатининг қулаши» дея изоҳлаганди. Франция ТИВ, агар Сурия жамиятининг барча вакиллари манфаатлари ҳисобга олинса, «сиёсий ўтиш»да Сурия мухолифатига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!