Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Франция Саудия шаҳзодасига қарши Қошиқчи иши бўйича тергов бошлади

Франция Саудия шаҳзодасига қарши Қошиқчи иши бўйича тергов бошлади

Франция Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга нисбатан тергов бошлади. Тергов 2018 йилда саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ.

AFP маълумотига кўра, ишни Франциянинг инсониятга қарши жиноятлар бўйича махсус тергов судьяси ўз юритувига олган.

Жамол Қошиқчи Саудия ҳукумати ва Муҳаммад бин Салмонни танқид қилиб келган мухолифатчи журналист эди. У 2018 йил 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигига кирганидан кейин бедарак йўқолган.

Кейинчалик Саудия расмийлари журналист “нотўғри сўроқ” вақтида ҳалок бўлганини тан олган. Туркия прокуратураси маълумотига кўра, Қошиқчи аввал бўғиб ўлдирилган, сўнг жасади бўлакларга ажратилган.

Муҳаммад бин Салмон бир йилдан кейин қотиллик унинг раҳбарлиги даврида содир бўлгани учун “тўлиқ жавобгарлик”ни ўз зиммасига олган, аммо суиқасд режасидан хабарсиз бўлганини айтган.

2022 йилда “Ҳозир араб дунёси учун демократия”, Trial International ва “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотлари Франция судига расмий шикоят киритган эди.

Киритилди: 21:42 16.05.2026. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!