Франция президенти Эммануэль Макрон бош вазир Мишел Барнье томонидан таклиф қилинган янги ҳукумат учун вазирларнинг дастлабки рўйхатини тасдиқламади.
Бу ҳақда Le Monde нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, президент атрофидагилар вакиллари Барнье томонидан таклиф қилинган номзодлар рўйхатини “бир рангли” кўриб чиқишган, улар орасида бош вазирнинг ўзи тегишли бўлган Республикачилар партияси вакилларининг кўплигига эътибор қаратган.
Нашрнинг таъкидлашича, Барнье ўз партиядошлари учун барча вазирлик лавозимларининг учдан бир қисмини, жумладан, Ички ишлар, Адлия ва Иқтисодиёт вазирликлари раҳбарлари сифатидаги муҳим лавозимларни ажратишни режалаштирган.
Елисей саройининг таъкидлашича, Макрон бир партиядан вазирлар ҳукмронлик қиладиган ҳукуматдан қочишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Макрон 73 ёшли Мишел Барньени Франция бош вазири этиб тайинлаган эди. Ҳукумат бошчилигига ўнг марказчи Республикачилар партияси вакилининг тайинланиши сўл партиялар тарафдорларининг оммавий норозиликларига сабаб бўлди ва улар ўрнига чап партия вакили тайинланишини талаб қилди.