Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Франция компанияси Ўзбекистонда аэробар лойиҳасини амалга ошириши мумкин

Франция компанияси Ўзбекистонда аэробар лойиҳасини амалга ошириши мумкин

Ўзбекистон элчихонасида Франциянинг "Аerophile groupe" компанияси президенти Жером Гиакомони билан музокаралар ўтказилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда туристлар учун хизмат кўрсатувчи ҳаво шари ва аэробар лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Компания президенти Ўзбекистонда ҳаво шари ва аэробар лойиҳасини самарали амалга ошириш учун барча шароитлар мавжудлигини таъкидлади.

"Компанияси томонидан Франция, АҚШ, Германия, Испания, Польша, Буюк Британия, Венгрия, Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Сингапур, Япония, Хитой, Таиланд, Камбоджа, Вьетнам, Иордания, Ироқ, Тунис, Грузия, Мексика, Бразилия, ва бошқа туризм индустрияси ривожланган давлатларда мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган. Аэробар лойиҳаси Ўзбекистон учун қизиқарли ва муваффақиятли бўлишига ишончим комил", - деди Жером Гиакомони.
Киритилди: 02:01 20.01.2025. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!