Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Франция Исроилнинг зарбаларидан «ғазабланди»

Франция Исроилнинг зарбаларидан «ғазабланди»

Франция Исроилнинг сўнгги икки кун ичида фаластинлик қочқинларни нишонга олган қатор ҳаво ҳужумларидан «ғазаб»ини билдирди. Европа давлати Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Исроил кучлари БМТ томонидан бошқариладиган мактаб ва ҳозирда қочқинлар жойлашган Ал-Мағози қочқинлар лагерини нишонга олган.

«Франция Исроилнинг 14 ва 15 июль кунлари УНРWА мактаби ва қочқинлар бошпана топган Ал-Мағози қочқинлар лагерига уюштирган зарбаларидан ғазабда. Қарийб юз кишининг ўлимига сабаб бўлган бу сўнгги зарбалар Ғазодаги фаластинлик тинч аҳоли орасида ҳалокатли қурбонлар сонига қўшилди», — дейилади сешанба куни эълон қилинган баёнотда.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Исроилга халқаро гуманитар қонунларга риоя қилиш мажбуриятларини эслатди ва «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиш» талабини такрорлади.

Охирги уч кун ичида Исроил қўшинлари Ғазода тинч аҳоли истиқомат қиладиган мактаб ва бошқа марказларга ҳужум қилиб, 100 га яқин одамни ўлдирган, юзлаб одамларни яралаган.

Исроил Халқаро судда геноцидда айбланмоқда, унинг сўнгги қарорига кўра, операция бошида миллиондан ортиқ қочқинлар бошпана топган Рафаҳ шаҳридаги ҳарбий операцияни зудлик билан тўхтатиш буюрилган.

Киритилди: 20:31 17.07.2024. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!