Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Франция ҳукумати норозилик намойишлари фонида таълим соҳасига миллиардлаб маблағ ажратмоқда

Франция ҳукумати норозилик намойишлари фонида таълим соҳасига миллиардлаб маблағ ажратмоқда

Октябрь ойида Франция шаҳарларида минглаб ёшлар кўчаларга чиқди. Таълим соҳасида ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиб бошланган бу намойишлар кейинчалик тартибсизликлар ва талон-торожликларга айланиб кетди. Мамлакат ҳукумати бунга қарши қимматга тушадиган муросалар билан жавоб бермоқда: олий ўқув юртларига киришнинг баҳсли тизими бекор қилиниши, мактаб ва университетларга катта миқдорда инвестиция киритилиши, шунингдек, юлаб янги ўқитувчилик штатларини очиш ва режалаштирилган қисқартиришлардан воз кечиш режалаштирилмоқда. Бироқ бу чоралар кўчалардаги зўравонликларга чек қўядими ёки йўқ — ҳозирча номаълум.

Гап миллиардлаб евро ҳақида бормоқда. Фақатгина эскирган мактабларни таъмирлаш учун 2030 йилгача имтиёзли кредитлар шаклида тўрт миллиард евро ажратиш кўзда тутилган. Яна бир миллиард евро эса 2029 йилгача университетларга йўналтирилади. Шунингдек, ҳукумат 2028 йил кузига бориб янги тартиб билан алмаштирилиши лозим бўлган, келишмовчиликларга сабаб бўлаётган Parcoursup олий ўқув юртларига қабул қилиш тизимини бартараф этади. Жумладан, келгусида абитуриентларга қабул қилиш рад этилганининг сабабларини тушунтириш мажбурий этиб белгиланади.

Намойишчи мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг вакиллари ушбу чораларни олқишлади, аммо норозилик акцияларини давом эттиришга чақирди. Шу сабабли, тартибсизликлар такрорланиши хавфи сақланиб қолмоқда: аввалроқ Париж, Марсель, Лион, Бордо ва Франциянинг бошқа шаҳарларида намойишлар фондо мародерлар дўконларни талон-торож қилиб, ўт қўйиш ҳолатларини содир этган эди.

Киритилди: Бугун 08:25. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!