Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Франция ҳамда Белгия ХЖСнинг ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватлади

Франция ҳамда Белгия ХЖСнинг ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватлади

Франция ҳамда Белгия ХЖСнинг Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини, шунингдек, ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватлади.

"Франция Халқаро жиноий судни, унинг мустақиллигини ва барча ҳолатларда жазосиз қолишга қарши курашни қўллаб-қувватлайди", — дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.

Ҳужжатда Франция ҲАМАС гуруҳи томонидан содир этилган қирғин ва жиноятларни қоралаши билдирилган. ТИВ шунингдек, француз сиёсатчилари узоқ вақтдан бери Ғазо секторида халқаро гуманитар қонунларга риоя қилиш зарурлигини таъкидлаб келганини эслатди.

Франциядан кейин Белгия ҳам Халқаро жиноят судининг талабини қўллаб-қувватлашини билдирди.

"Ғазо секторида содир этилган жиноятларнинг айбдорлари, ким бўлишидан қатъи назар, энг юқори даражада жиноий жавобгарликка тортилиши керак", — деб ёзди Белгия ташқи ишлар вазири Хажа Лаҳбиб Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 23:31 21.05.2024. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!