Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Франция футболида янги рекорд: «ПСЖ» «Лион»нинг 20 йиллик натижасини янгилади

Франция футболида янги рекорд: «ПСЖ» «Лион»нинг 20 йиллик натижасини янгилади

Франциянинг «ПСЖ» клуби яна бир бор «Ливерпуль»ни мағлуб этди ва ушбу нуфузли турнирнинг ярим финалига чиқиб, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади. Шунингдек, «ПСЖ» ушбу мусобақада Франция клублари учун янги рекорд ўрнатди.

Гап шундаки, ушбу баҳс «ПСЖ» учун Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги мағлубиятсиз кечаётган кетма-кет тўққизинчи ўйин бўлди. Бу Франция футболи учун янги рекорддир — парижликлар «Лион»нинг йигирма йил давомида янгиланмай келган сериясидан битта ўйинга ўзиб кетишди.

2004 йилнинг апрелидан 2006 йилнинг мартига қадар «тўқувчилар» Европанинг энг нуфузли клублар турнири плей-офф босқичида кетма-кет саккизта ўйинда мағлубият нималигини билишмаган эди.

Киритилди: Бугун 09:27. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!