Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пекин АҚШнинг янги божлар ҳақидаги таҳдидига жавоб қайтаришини маълум қилди

Пекин АҚШнинг янги божлар ҳақидаги таҳдидига жавоб қайтаришини маълум қилди

Хитой ТИВ Доналд Трампнинг Пекин Эронга ҳарбий ёрдам кўрсатган тақдирда Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш ҳақидаги таҳдидига нисбатан ўз муносабатини билдирди.

Вазирлик вакили Го Цзякун агар Вашингтон ушбу баҳона билан божларни оширишда давом этса, Хитой албатта қатъий жавоб чораларини кўришини таъкидлади.

Шунингдек, Хитой расмийси Пекиннинг Эронга қурол-яроғ етказиб бераётгани ҳақидаги хабарларни "мутлақо уйдирма" деб атади. Пекин Қўшма Штатларнинг бундай босимларини асоссиз деб ҳисоблашини ва ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилмоқда.

Киритилди: 18:56 14.04.2026. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!