Бугун 24 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Франция душанба куни Фаластинни тан олади, бу ҲАМАСни яккалашнинг энг яхши йўли — Эммануэл Макрон

Франция душанба куни Фаластинни тан олади, бу ҲАМАСни яккалашнинг энг яхши йўли — Эммануэл Макрон

Франция президенти Париж БМТ Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида душанба куни Фаластин давлатини расман тан олишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қадам “минтақадаги кенгроқ тинчлик ташаббусининг бир қисми” бўлади.

"Мен Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар олиб бордим. Менимча, Фаластин давлатини тан олиш ҲАМАСни яккалашнинг энг яхши йўли ҳисобланади", — деди Макрон.

Франция президенти, шунингдек, Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Фаластин ерларини эгаллашга уринишини "қизил чизиқ" деб атади.

Маълумот учун, Фаластин БМТга аъзо 148 давлат томонидан тан олинган. Дунёнинг 95 мамлакатида Фаластин элчихоналари ва доимий ваколатхоналари фаолият юритади.

Киритилди: 17:07 21.09.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!