Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция АҚШга қарши иқтисодий стратегия ишлаб чиқади

A A A
Франция АҚШга қарши иқтисодий стратегия ишлаб чиқади

Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШ сиёсатига қарши «Европада ишлаб чиқарилган» стратегиясини ишлаб чиқишга чақирди.

«Аnadolu» хабарига кўра, Эммануэл Макрон қуйидагича баёнот берган:

Менинг фикримча, дунёда бўлаётган ўзгаришларга, қолаверса АҚШнинг ихтиёрий сиёсатига ўз муносабатимизни билдириш учун «Европада ишлаб чиқарилган» стратегияси керак, бу мутлақо қонунийдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон ва Европа етакчилари ўртасида АҚШнинг инфляция бўйича янги қонунидан норозилик туфайли бўлиниш юзага келгани хабар қилинганди. Франция президенти Макрон Европанинг АҚШга қарамлигини камайтиришга чақирди ва АҚШнинг инфляция қонунини Европа компанияларига нисбатан «жуда агрессив» деб атади.

Киритилди: 21:23 05.01.2023. Ўқилди: 2563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!